Ўзбекистон маҳсулотлари Туркия ва Эронга потенциал рақобатчи. Даврон Ваҳобов билан суҳбат
Бизнес
−
07 Февраль 3190 2 дақиқа
Жорий йилнинг 1-7 февраль кунлари Ироқнинг Бағдод шаҳрида анъанавий “Baghdad InternationalFair” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда ва ушбу кўргазмада биринчи марта “Made in Uzbekistan” маҳсулотлари иштирок этмоқда. QALAMPIR.UZ ушбу тадбирни бевосита ёритди.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовга кўра, Ўзбекистондан 200 нафар тадбиркор келган. Ҳар куни кечқурун соҳалар кесимида норасмий учрашувлар ўтказилмоқда. Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг 50-60 фоизи тажриба, тил билиш, маркетинг нуқтаи назаридан ўзлари эркинравишда ҳамкор топмоқда.
“Ироқда йилига 1 млн 250 минг одам туғилмоқда ва одамларнинг тўлиқ қобилияти, ейиш, уй-жой сотиб олиш салоҳияти баланд. Мамлакат тикланмоқда”, дейди у.
Қайд этиш керакки, Ироқнинг ялпи ички маҳсулоти 250 млрд доллардан ортиқ, импорти 90 млрд доллардан зиёд. Мамлакатнинг импорт салоҳияти қўшни республикаларига қараганда ҳам анча юқори.
“Ироқлик тадбиркорлар асосан иккита давлатга боғланиб қолганини айтяпти. Уларга альтернатив маҳсулот етказиб берадиган ҳамкор керак ва шу нуқтаи назардан Ўзбекистон бунга тўғри келади. Бугунги кунда эса Ироқнинг асосий ҳамкорлари: Туркия, Хитой ва Эрон, аммо масофа узоқ. Туркия биздан 30 фоиз қиммат, Эрон билан молиявий санкциялар мавжуд”, дейди Ваҳобов.
Қўшимча қилинишича, Ироққа маҳсулотларни етказиб бериш энг тез – 12 кунлик. Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ироқ маршрутида 3-4 мингАҚШ доллари атрофида бўлади.
Ушбу репортажни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube-каналида томоша қилишингиз мумкин.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль