БАА Президенти Ўзбекистон элчисини орден билан тақдирлади

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Ўзбекистон Республикасининг мамлакатдаги элчиси Абдулазиз Оққуловни мамлакатдаги элчилик фаолияти якунланиши муносабати билан Биринчи даражали “Мустақиллик” ордени билан тақдирлаган. Бу ҳақда “Gulf Today” хабар берди.

Мукофотни мамлакат Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Давлат вазири Саид бин Муборак Ал-Ҳажрий топширган. Мулоқот чоғида вазир БАА Ўзбекистон билан барча соҳаларда муносабатларни мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган.

Шунингдек, Ал-Ҳажрий элчига келгуси фаолиятида муваффақият тилаб, унинг ваколати доирасида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги ўрнини юқори баҳолаган.

Ўз навбатида, Оққулов Президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга чуқур миннатдорлик билдириб, БАА раҳбарияти мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги мавқеини мустаҳкамлашга қатъий интилаётганини акс эттирувчи тараққиёт ва ютуқларни эътироф этган. Учрашув якунида дипломат ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш миссияси муваффақиятига ҳисса қўшган ҳамкорлик учун ҳукумат таркибидаги барча идораларга миннатдорлик изҳор этган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 24 декабрдаги Президент қарорига кўра, Абдулазиз Ўролбоевич Оққулов Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон БАА Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Абдулазиз Оққулов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг