БАА Ғазодан 100 га яқин ярадор ва оғир касалларни эвакуация қилди
Олам
−
12 Сентябрь
2065Бирлашган Араб Амирликлари Ғазо секторининг 97 нафар ярадор ва оғир касал аҳолисини ҳамда уларнинг 155 нафар оила аъзоларини ўз ҳудудига эвакуация қилди. Бу ҳақда WAM ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, анклавнинг эвакуация қилинган аҳолиси, жумладан, саратон касаллигига чалинганлар мамлакатдаги ихтисослаштирилган марказларда тиббий ёрдам олади. Беморлар ва ҳамроҳлар Амирлик расмийлари воситачилигида Керем-Шалом назорат пункти орқали ўтказилган ва Исроил жанубидаги Рамон аэропортидан Абу-Дабига йўл олишган.
Маълумот учун, уруш бошланганидан бери БАА Фаластиндан 1665 бемор ва уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилган. Кеча, 11 сентябрдаги билан қўшиб ҳисоблаганда уларнинг умумий сони 1917 нафарга етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнисдаги Ал-Мавози гуманитар зонасига зарба берган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь