Исроил Ғазодаги гуманитар зонага зарба берди

Олам

image

Исроил армияси Ғазо секторидаги гуманитар ҳудудга ҳаво ҳужумлари уюштирилгани, фаластинликлар эса, ўнлаб одамларнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Исроил армиясига кўра, бугун, 10 сентябрга ўтар кечаси ҲАМАС ҳаракатининг қўмондонлик марказини ўққа тутиш чоғида “юқори мартабали террорчилар” йўқ қилинган.

Шу билан бирга, Фаластин қутқарув хизматлари вакили AFP агентлигига берган интервьюсида Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнисдаги Ал-Мавози гуманитар зонасига берилган зарбада атрофдаги шифохоналарга ётқизилган камида 40 киши ҳалок бўлганини, яна 60 киши яраланганини маълум қилди. 

“Гуруҳларимиз бедарак йўқолган 15 кишини қутқаришда давом этмоқда”, дейди у.

У ҳужумда 7кўчирилганларнинг чодирлари” нишонга олинганини таъкидлади. Фаластин фуқаролик мудофаасининг бошқа маълумотларига кўра, Исроил зарбаси улкан кратерларни қолдирган.

“Жасадлари қум вайроналари ва чуқур тешикларда ғойиб бўлган ал-Мавози қирғини қурбонлари бутун оилалар бўлди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made