БАА фуқароларига 3 давлатга боришни тақиқлади
Олам
−
01 Май 5390 1 дақиқа
Бирлашган Араб Амирликлари аҳолисига Ироқ, Эрон ва Ливанга бориш тақиқланди. Ушбу давлатларда бўлиб турган фуқаролардан зудлик билан қайтиш сўралди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Минтақадаги жорий воқеалар муносабати билан БАА Ташқи ишлар вазирлиги БАА фуқароларининг Эрон Ислом Республикаси, Ливан Республикаси ва Ироқ Республикасига сафар қилишларини тақиқлайди. Вазирлик айни пайтда ушбу мамлакатларда бўлиб турган барча БАА фуқароларини имкон қадар тезроқ БААга қайтишга чақиради”, дейилади баёнотда..
Шунингдек, БААнинг хориждаги фуқаролари фаровонлиги мониторинг қилиниши ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мажбуриятлари доирасида чиқарилаётган барча кўрсатма ва тавсияларга риоя қилиш муҳимлиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (OPEK) ва OPEK+ таркибидан чиқишини эълон қилган эди.
Live
Барчаси