БАА билан ўйин олдидан Ўзбекистон жиддий йўқотишга учради
Спорт
−
11 Октябрь
9537Жаҳон чемпионати саралаши 3-тури доирасида Эрон билан ўйинда сариқ карточка олган “Рубин” клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов Ўзбекистон терма жамоасининг БАА қарши ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ашурматов иккита ўйинда сариқ карточка олиши оқибатида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААга қарши учрашувида иштирок эта олмайдиган бўлди.
Мураббийлар штаби томонидан унинг ўрнига “Пахтакор” клуби футболчиси Диёр Холматов терма жамоага жалб этилди.
Маълумот учун, 3-босқичнинг ортда қолган 3 та туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳида 7 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Худди шунча очко жамғарган Эрон иккинчи, 15 октябрь куни Ўзбекистон билан тўқнашадиган БАА эса 4 очко тўплаб, 3-ўринни банд этган.