Баъзи бож ставкалари пасайтирилиб, янги бож жорий қилинади
Жамият
−
14 Декабрь 2019
5187Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунни маъқуллагани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур Қонунга мувофиқ суд қарорларининг дубликатлари ва кўчирма нусхалари берганлик бўйича ставкалари Олий суднинг таклифига мувофиқ тақдим этилган ҳисоб-китоблари (суд қарорларининг дубликатлари ва кўчирма нусхалари бериш бўйича харажатлар ҳар бир бет учун БҲМнинг 0,5 фоизи миқдорида бўлган давлат божи ставкасидан ошиб кетмоқда) ҳисобга олган ҳолда қуйидаги турлар бўйича ставкалар пасайтирилади:
Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик учун:
• мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига БҲМнинг 50 фоизидан 25 фоизига;
• жисмоний шахслар учун БҲМнинг 1 бараваридан 50 фоизига;
• юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда БҲМнинг 2 бараваридан 1 бараварига тушириш белгиланмоқда.
Бундан ташқари, Олий суд таклифига асосан, шунингдек, суд ҳокимияти имижини жаҳон майдонида ошириш мақсадида чет давлат судлари ва чет давлат ҳакамлик судлари )арбитражлар) қарорини тан олиш ва ижро этиш соҳада янги турдаги давлат божи киритилмоқда.
Қайд этилишича, давлат божининг аниқ миқдорларини Қонун даражасида белгиланиши мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигига, давлат божини тўланишидаги юкни субъекларни географик жойлашишини ҳисобга олган ҳолда холис тақсимланишига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек, ҳукуматнинг алоҳида қарорларини қабул қилиш йўли билан ставкалар миқдорларини асоссиз оширилишининг олдини олади.
LiveБарчаси