Баҳром Алматовнинг лавозими пасайтирилди
Жамият
−
18 Апрель 2020 26653 1 дақиқа
Бугунгача Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Баҳром Иброҳимович Алматов янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Баҳром Алматов Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилгани ҳақида хабар берган эдик.
Президент қарори билан бу лавозимга Баҳодир Қаҳраманович Юсупалиев тайинланди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь