Баҳром Алматовнинг лавозими пасайтирилди

Local

image

Бугунгача Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Баҳром Иброҳимович Алматов янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда  ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Баҳром Алматов Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилгани ҳақида хабар берган эдик.

Президент қарори билан бу лавозимга Баҳодир Қаҳраманович Юсупалиев тайинланди.


Rate Count

888

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic