ССВ марказий аппарати тузилмасига янги лавозим киритилди

Жамият

image

Бугун, 18 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилди.

Ушбу ўзгартириш Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, юртимизда санитария-эпидемиология хизмати тизимини бошқариш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилган.

Маълумотларга кўра, ушбу лавозимга шу вақтгача Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Баҳодир Қаҳраманович Юсупалиев тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг