Баҳрайндаги энг йирик нефть заводига зарба берилди (видео)

Олам

image

Бугун, 9 март куни Баҳрайнда жойлашган йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бирида кучли портлаш содир бўлди. Ҳодиса мамлакатнинг Ал-Маамир ҳудудида жойлашган, давлатга қарашли Bahrain Petroleum Company (Bapco) компаниясига тегишли энг йирик нефтни қайта ишлаш мажмуасида юз берган. Бу ҳақда “Ynet” хабар берди.

Хабарларга кўра, ҳодисадан сўнг Bapco компанияси форс-мажор ҳолатини эълон қилган. Бу эса завод фаолиятида узилишлар юз бериши ва айрим ҳолларда ёнилғи етказиб бериш вақтинча тўхтатилиши мумкинлигини англатади.

Компания баёнотида қайд этилишича, воқеа Яқин Шарқда давом этаётган кескинлик фонида юз берган. Хусусан, минтақадаги можаро таъсири остида нефтни қайта ишлаш мажмуаси яқинига қилинган ҳужум ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлгани айтилмоқда.

Шу билан бирга, Bapco расмийлари мамлакат ички бозори учун зарур бўлган ёнилғи таъминоти барқарорлигини сақлаб қолиш чораларини кўраётганини маълум қилган. Компанияга кўра, мавжуд захиралар ҳисобига ички талаб қондирилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда, ёнғин оқибатида етказилган моддий зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.

Баҳрайн ахборот агентликлари эса ёнғинга Эрон томонидан амалга оширилган навбатдаги зарба сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини маълум қилмоқда. Ҳозирча ушбу маълумот мустақил манбалар томонидан тўлиқ тасдиқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Исроил Эроннинг Исфахон шаҳридаги радиациядан ҳимоя қилиш марказига зарба берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Яқин Шарқ Исроил Баҳрайн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг