Баҳорда истеъмол қилиш керак бўлган маҳсулотлар айтилди 

Саломатлик

image

Қишда заифлашган организмни тиклаш учун баҳорда қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ? Бу ҳақда диетолог, тиббиёт фанлари номзоди Елена Соломатина маълумот берди. 

“Баҳорги рационда кўп миқдорда витаминлар, антиоксидантлар ва клетчаткалар бўлиши керак, бу организмни тиклашга ёрдам беради”, деб ҳисоблайди у. 

Шу сабабли, диетологнинг таъкидлашича, мева, сабзавот ва резаворлар баҳор менюсида муҳим ўринни эгаллаши керак. 

“Сабзавотлар, мевалар ва резаворлар таркибида C витамини, клетчаткалар, биофлавоноидлар, антиоксидантлар мавжуд”, дейди Соломатина. 

Унинг сўзларига кўра, C витамини кўп миқдорда тузланган карам таркибида ҳам мавжуд. 

“C витаминининг зарур дозасини, масалан, бир порция тузланган карам, бир ҳовуч музлатилган қора смородина, булғор қалампирининг ярми ва цитрус меваларидан олиш мумкин”, деган Соломатина. 

Бундан ташқари, у редиска ва кўкатларни баҳор рационига киритишни таклиф қилган. 

“Қишда заифлашган организм А, В, D ва E витаминларига ҳам муҳтож. Ушбу моддаларнинг етишмаслигини тўлдириш учун менюни буғдойли нон, ёнғоқ, гўшт, балиқ, сметана ва бошқа бир қатор маҳсулотлар билан тўлдиришингиз керак”, деган диетолог.


Мақола муаллифи

Теглар

сабзавот баҳор

Баҳолаганлар

463

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг