“Баҳор ўртасида қишнинг нафаси”. Жиззахда қор ёғди (видео)

Жамият

−

image

Бугун, 16 апрель куни Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган Суффа ҳудудида баҳор фаслига қарамасдан қор ёғди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 09:45 дан бошлаб Зомин туманининг Суффа ҳудудида денгиз сатҳидан 2400 м баландликда ўртача қор ёғмоқда. Қор баландлиги 2 см ни ташкил этган.

Қайд этилишича, ушбу об-ҳаво ҳолати оқибатида ҳеч қандай талафотлар ёки фавқулодда вазиятлар кузатилмаган.

Ҳодиса содир бўлган нуқтанинг географик координаталари 39°37ʼ36.4 шимолий кенглик ва 68°28ʼ19.5 шарқий узунлик сифатида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 14-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг