Баҳодир Жалолов ўзбек ва қозоқ боксини таққослади
Спорт
−
01 Февраль 2023
20900Ўзбекистонлик профессионал боксчи, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов ўзбек ва қозоқ боксини таққослади. Спортчи янги IBA рейтингида нега Қозоғистон Ўзбекистонни ортда қолдирганига ҳам изоҳ берди.
“Ҳаваскор боксда Ўзбекистон дунёда биринчилар қаторида туради. Таиландда ўтган Осиё чемпионати ҳам Ўзбекистон чемпионатига айланиб кетди. Боксчиларимиз 10 та вазнда 9 та олтин медаль қўлга киритди. Тарихда бунақаси бўлмаган. Қозоғистон охирги Жаҳон чемпионатида биздан кўра кўпроқ медаль қўлга киритгани учун рейтингда Ўзбекистондан юқори ўринни эгаллаган бўлиши мумкин, чунки рейтингни тузишда Қозоғистон қизларининг ҳам мундиалдаги натижаларига эътибор берилган. Умумий ҳисоблаганда биз йирик мусобақаларда Қозоғистондан устун бўлиб келганмиз ва айтишим мумкинки, бизнинг бокс қозоқ боксидан кучли” дейди Жалолов.
Маълумот учун, Таиландда бўлиб ўтган U-22 Осиё чемпионатида Ўзбекистон жамоаси эркаклар ўртасидаги баҳсларда 10 та вазнда ғолиблик учун баҳсга киришиб, якунда 9 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритганди. Боксчиларнинг бу натижаси кейинги IBA рейтингига ўз таъсирини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент мезбонлик қиладиган мундиал баҳсларига қизғин тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь