Баҳодир Жалолов Усик-Фьюри оқшомида жанг қилмайди
Спорт
−
30 Апрель
8009Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалоловнинг 18 май куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши режалаштирилган черногориялик Дилан Прашовичга қарши жанги бекор қилинди. Бу ҳақда Жалоловнинг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
“Тез орада Тошкентда ҳаваскор боксга тўлиқ мослашиб олишим учун кичик турнир ўтказилади. Париж Олимпиадасидан сўнг бор эътиборимни профессионал боксга қаратаман. Кейинги йили профрингда кўпроқ жанг ўтказиш учун оиламни ҳам вақтинчалик АҚШга олиб кетишни режалаштиряпман”, дейди Жалолов.
Қайд этиш жоиз, 18 май куни бўладиган профбокс кечасининг марказий жангида украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри рингга кўтарилади. Ғолиб боксчи супер оғир вазн тоифасида мутлақ чемпионга айланади.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Саудия Арабистони Кўнгилочарликлар бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайх “Аср жанги” деб ном олган тўқнашув ғолибига махсус камар топширилишини маълум қилганди.
LiveБарчаси