Баҳодир Жалолов набатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди
Спорт
−
10 Май 6585 1 дақиқа
Кеча, 9 май куни Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда супер оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов ҳам иштирок этди.
Жалолов Манчестер шаҳридаги Co-op Live Arena мажмуасида ташкил этилган профбокс оқшоми доирасида хорватиялик Агрон Смакичига қарши рингга кўтарилди.
10 раундга мўлжалланган жангда Жалолов рақибини муддатидан аввал мағлуб этди. Смакич саккизинчи раунд бошида жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Шундан сўнг рефери баҳсда Баҳодир Жалолов техник нокаут эвазига ғалаба қозонганини эълон қилди.
Шу тариқа Жалолов профессионал боксдаги 18-жангида 18-ғалабасини қайд этди.
Live
Барчаси