Баҳодир Жалолов мени уялтирди – Шоҳжаҳон Эргашев
Спорт
−
11 Апрель 2023
49804Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалоловнинг жанг услуби ва у билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.
“Анча йил олдинги интервьюларимдан бирида Баҳодир Жалоловнинг бокс тушиши менга ёқмайди деб айтгандим. Йиллар ўтиб Баҳодир ўша гапим учун мени уялтириб қўйди. Олимпиадада ютиш, жаҳон чемпиони бўлиш оддий иш эмас. У профессионал боксда ҳам яхши натижаларга эришмоқда. Баҳодир Жалолов зўр боксчи эканлигини исботлади, лекин ҳақиқатдан ҳам 5-6 йил аввал у яхши боксга туша олмас эди. 2016 йилги Олимпиададаги муваффақиятсизликдан сўнг, Баҳодир ўз устида тинимсиз ишлади ва ўйлаган натижасига эришди. Мен унга ҳавас кўзи билан қарайман” дейди Эргашев.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 2018 йилда профбоксда дебют қилган. У профрингда умумий 12 та жанг ўтказиб барча тўқнашувларда нокаут эвазига ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эргашев яна бир ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов билан ўзаро жанг ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ бериб, Ғиёсов билан керак бўлса, Бухорога бориб жанг ўтказишга тайёрлигини маълум қилганди.
LiveБарчаси