ДХХ раиси ЎФАга раҳбар бўлди
Спорт
−
22 Февраль
5095Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди. Бугун, 22 февраль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида навбатдан ташқари сайлов конгресси бўлиб ўтди.
Ушбу конгрессда ташкилотга янги президент сайлаш масаласи кўриб чиқилди ва бир овоздан ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти этиб сайланди. Ушбу сайловда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
Маълумот ўрнида, бунга қадар мазкур лавозимда Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати собиқ раҳбари Абдусалом Азизов ишлаб келаётган эди. Сўнгги ойда эса ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бу вазифани бажараётганди.
LiveБарчаси