Азиз Абдуҳакимов яна бир лавозимни эгаллади
Жамият
−
30 Январь 2021
14767Бугун, 30 январь куни Ўзбекистон шахмат федерациясида навбатдан ташқари конференция ташкил этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.
Федерация йиғилишида ташкилотга раис сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Унга кўра, Ўзбекистон шахмат федерациясига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов раис этиб сайланди.
Маълумот учун, Азиз Абдуҳакимов шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон бадминтон федерацияси раиси ҳисобланади. Шунингдек, 2019 йилнинг январида унга Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” Халқаро туризм университети ректори вазифасини бажариш юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача федерация раиси лавозимини Дмитрий Ли эгаллаб турганди.
LiveБарчаси