Азага келган ўз дардини айтиб йиғлайди. Болгария Украина масаласида хавотирга тушиб қолди

Олам

image

Болгария мудофаа вазири Стефан Янев Украина атрофидаги вазият юзасидан Россия ва НАТО ўртасидаги зиддият кучайиб бораётганидан хавотир билдирди. 

“Украина атрофидаги ҳозирги вазият Евроатлантика хавфсизлигига таҳдид солмоқда ва Болгария миллий хавфсизлигига ўта салбий таъсир кўрсатмоқда”, дейди Янев. 

Унинг сўзларига кўра, минтақа совуқ уруш тугаганидан бери энг катта инқирозга юз тутмоқда. 

“Мамлакатдан ташқарида ҳеч ким Болгариянинг миллий хавфсизлиги ва мудофаа чоралари бўйича тайёр ечимларни келтирмайди. Болгария армияси кадрлар етишмовчилигини қоплаши керак, қуруқликдаги қўшинлар эҳтиёжлари учун зирҳли техника сотиб олиш тартиби тезлашади”, дейди мудофаа вазирлиги раҳбари.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 11 декабрь куни АҚШ Президент Жозеф Байден журналистларга, агар Россия Украинага бостириб кирадиган бўлса, АҚШ “Бухарест 9” давлатлари: Болгария, Венгрия, Латвия, Литва, Польша, Руминия, Словакия, Чехия ва Эстонияга қўшин жойлаштириш билан огоҳлантирганини айтганди

Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Россия агрессиясига қарши олдиндан кўрилган чора сифатида АҚШ Польшага расман ўз қўшинларини киритди.

Сўнгги пайтларда Россия-Украина можароси жиддий тус олган. Бир томонда Киевни қўллаётган АҚШ ва НАТО турган бўлса, бошқа томонда ҳарбий тайёргарликларни бошлаб юборган Россия турибди. 

Украинанинг тарафини олиб АҚШ Киевга 200 миллион доллар миқдоридаги, қарийб 500 тонна қурол-яроғ, 300 та Жевелин танкка қарши ўточар техникалари ва 5 та МИ-17 вертолётини етказиб берганини билдирган. Бундан ташқари, 8 500 нафар ҳарбийни Шарқий Европага юбориш учун шай ҳолда ушлаб тургани ҳақида маълум қилган. 

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эса Украинага элита бўлинмасининг 30 нафар ҳарбий хизматчисини, 2 000 та танкка қарши ракета ва қурол-яроғ юборилгани ҳақида хабар берган. 

Бошқа томондан Россия, Украина баҳонасида “бурни тагига” тиқилиб олаётган НАТОнинг Шарқий Европа томон силжиб келишини қоралаб, унга қарши ўз ҳудуди ва Беларуснинг Украина билан чегарадош ерларида 100 000 дан ортиқ қўшин ва ҳарбий техникалар тўплаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Болгария

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг