Айтамиз ҳам, қайтамиз ҳам. Қодиров лавозимида яна узоқ вақт қолмоқчилиги маълум бўлди
Олам
−
06 Сентябрь 2022
9458Куни кеча ҳайдашмасидан ўзи истеъфога чиқиши кераклигини айтган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров яқин вақтда минтақа бошқарувидан кетиш ниятида эмаслигини айтди.
Қодировнинг сўзларига кўра, минтақа раҳбари лавозимида узоқ қолиш бўйича рекорд 27 йил. Эндиликда у мана шу рекордни янгиламоқчи.
“Энди мен жорий рекордни янгилашга қарор қилдим. Кўрамиз, бу кўрсаткичданўта оламанми”, деб ёзди у бугун, 6 сентябрь куни Telegram-каналида.
Қодировнинг тушунтиришича у “шунчаки кета олмайди”, чунки халқ унга минтақа раҳбарлигини ишониб топширган.
“Мен фақат халқ ва Россия Президентидан сўраш орқали кетишим мумкин. Шунинг учун биз муддатсиз таътил ҳақидаги гапни келажакка қолдирамиз”, дея қўшимча қилган Чеченистон раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 сентябрь куни Рамзан Қодиров лавозимида кўп вақт қолиб кетганини, чексиз ва узоқ таътилга муносиблигини айтиб чиқди.
Маълумот учун, Рамзан Қодиров генерал-лейтенант унвонига эга. Жорий йилнинг 29 март куни Президент Владимир Путин унинг ҳарбий унвонини оширганди.
Рамзан Қодиров 2007 йилдан бери (15 йил) Чеченистонни бошқариб келади ва ўз лавозимини ҳақиқатан ҳам Россия бошқа вилоятларининг раҳбарларидан кўра кўпроқ вақт давомида сақлаб қолмоқда. У 2021 йил сентябрида янги беш йиллик муддатга қайта сайланган.
LiveБарчаси