Айрим талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди
Жамият
−
12 Ноябрь 2020
6481Олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган баъзи абитуриентларга тўлов ҳақини ўтказиш муддати 2020 йил 1 декабргача узайтирилди. Бу ҳақда Давлат қабул комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорида белгиланди.
Комиссия баёнига кўра, базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда хорижий фуқаро сифатида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар узайтирилган муддат билан контракт тўловини амалга ошириши мумкин.
Талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати ҳам 1 декабрь қилиб белгиланган.
LiveБарчаси