Айрим тадбиркорлар давлат божини тўлашдан озод этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 13 январь куни имзоланган “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қонунда сўз боради.

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Бунда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган электротехника соҳасидаги натижалар ва галдаги вазифаларга оид тақдимотда юқори технологияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорларни уч йил муддатга фойда ва мол-мулк солиғидан озод қилиш таклиф этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркор юридик шахс Давлат божи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг