Айрим болалар учун мактабдаги тушлик ягона таомланиш воситасидир – UNICEF
Олам
−
10 Декабрь 2020
4713COVID-19 пандемияси сабабли дунёда кўплаб мактаблар ёпилмоқда ва БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда жаҳондаги 320 миллион ўқувчи оффлайн дарсларга қатнай олмаяпти. Таққослаш учун, бир ой олдин – ноябрь ойи бошида 232 миллион бола мактабга бормаган.
“Ҳозир биз COVID-19 нинг мактабларда қай йўл билан тарқалишини ва болаларни ҳамда биноларни инфекциядан ҳимоялашни билсак-да, барибир нотўғри йўналишда ҳаракат қиляпмиз”, дейди UNICEF вакили Роберт Женкинс.
Ташкилот вакилининг сўзларига кўра, мактаблар COVID-19 ни урчитиш учун асосий жой эмаслиги ҳақида далиллар мавжуд.
“Бироқ биз қўрқинчли тенденцияни кўриб турибмиз – ҳукуматлар мактабларни ёпмоқда. Улар бу ишни фавқулодда ҳолат юзасидан эмас, балки асосий масала сифатида амалга оширмоқда. Баъзи ҳолларда бу ишлар туман ва шаҳарлар кўламида эмас, балки бутун мамлакат бўйлаб қўлланилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ўқув жараёни ва болаларнинг психологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда”, деди Женкинс.
UNICEF мутахассисларининг таъкидлашича, кўплаб болалар учун мактабларда дарсларнинг бекор қилиниши уларнинг таълим олишидаги имкониятларини икки баравар қийинлаштиради. Чунки болаларнинг аксариятида онлайн таълим олиш учун интернет ва зарур гаджетлар мавжуд эмас.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ўқувчилари учун мактаб ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг кафолати ҳисобланади. Ўқитувчилар, мактаб психологлари ижтимоий хизмат ходимлари қийин вазиятларда бўлган мактаб ўқувчиларининг ҳаётида муҳим роль ўйнаши мумкин. Жуда камбағал оилаларнинг айрим болаларига мактабда тарқатиладиган тушлик улр учун яхши ва тўйиб овқатланишнинг ягона воситаси ҳисобланади.
UNICEF’да таъкидланишича, коронавируснинг тарқалиши билан мактабларнинг очилиши ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. 191 та давлатдаги ўқув даргоҳларида ўтказилган тадқиқотлар натижаси айнан шуни кўрсатмоқда. Жамғарма ҳукуматларни мактабларни очишга чақирмоқда. Фақат зарур эҳтиёт чораларини кўриш керак, яъни ўқитувчилар ва ўқувчилар ниқобда бўлиши, масофани сақлаши, қўлларини тез-тез совун билан ювишлари ёки дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланишлари ва мунтазам равишда коронавирус тестларини ўтказиш талаб қилинади.
Аввалроқ, Бутун дунё бўйича тахминан 3 дан 17 ёшгача бўлган 1,3 миллиард боланинг уйида интернет мавжуд эмаслиги, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда 36 миллион ўғил-қизнинг уйида интернет йўқлиги, шу сабаб улар онлайн таълим олишда муаммоларга дуч келаётгани ҳақида маълум қилган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь