Айрим абитуриентлар истисно тариқасида ОТМга сиртқи шаклда грант асосида қабул қилинади
Жамият
−
14 Март 2020
15611Ўзбекистонла ёш фудболчиларни тайёрлаш мақсадида махсус мактаблар ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида қайд этилди.
Ҳужжатда белгиланишича:
• футбол маҳорати мактаблари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
• футбол маҳорати мактабларида таълим жараёни икки босқичда: (умумий ўрта таълимнинг таянч таълими V-IX синфлар ҳамда умумий ўрта таълим босқичларида бошланғич профессионал таълим X-XI синфлар даражасида) амалга оширилади;
• футбол маҳорати мактабларининг IX синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ҳамда XI синф битирувчиларига футбол бўйича тренер мутахассислигидан бошланғич профессионал таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.
• 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб футбол маҳорати мактабларида ўрнатилган тартибда спортчи лавозими жорий этилади ва мазкур лавозимда фаолият юритиш истагини билдирган мактабнинг XI синф битирувчиларига таълим муассасасини тамомлагандан сўнг икки йилгача истисно тариқасида фаолият юритишларига рухсат берилади;
• 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб футбол маҳорати мактаблари қошида футбол клублари ташкил қилинади ҳамда мазкур клубларнинг ўйинчилар таркиби тегишли футбол маҳорати мактабларида спортчи лавозимида фаолият юритаётганлар ҳамда ушбу мактабда таълим олаётган ўқувчилардан шакллантирилади.
Шунингдек, лойиҳага асосан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ўқувчиларни қабул қилиш ҳамда академияда ўқув жараёнларини 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилади.
Таъкидланишича, академиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
• академия давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бошланғич профессионал давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва унинг фаолияти футбол бўйича қобилиятли ва иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш ва уларни асосан миллий терма жамоаларга, шунингдек профессионал футбол жамоаларига профессионал футболчи сифатида тайёрлашга йўналтирилади;
• академия ўқувчилари академияда ўқиш давомида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг захира таркиби ҳисобланади;
• академияда ўқувчилар сони 132 нафарни ташкил этиб, таълим жараёни икки босқичда (умумий ўрта таълимнинг таянч таълими (VI-IX синфлар) ҳамда умумий ўрта таълим босқичларида бошланғич профессионал таълим (X-XI синфлар) даражасида футбол маҳорати мактаблари учун белгиланган таълим дастурлари асосида) амалга оширилади;
• академиянинг IX синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ҳамда XI синф битирувчиларига футбол бўйича тренер мутахассислигидан бошланғич профессионал таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади;
• академия битирувчилари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Спорт фаолияти: футбол” бакалавриат таълим йўналиши сиртқи таълим шаклига истисно тариқасида қўшимча давлат гранти асосида тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинадилар;
• академия ўқувчиларига бепул таълим олиш, футбол маҳорати мактабининг ўқувчилари учун бир кунлик озиқ-овқат меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш ҳамда академиянинг ўқувчилар турар жойида бепул яшаш ҳуқуқи берилади;
• республика академиясининг ходимларига ихтисослаштирилган футбол маҳорати мактаблари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.
LiveБарчаси