Айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Жамият

photo_2019-11-15_14-03-4
Наманганда она ва 2 фарзанди ис гази қурбони бўлди north_east

Наманганда она ва 2 фарзанди ис гази қурбони бўлди

Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“2019 йил 18 ноябрь куни ер усти газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Қушқўнди” маҳалласи “С.Зокиров” кўчаси ҳудудидаги жами 310 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 га қадар ҳамда Оҳангарон тумани, “Бирлик”, “Қизилсой”, “Телов”, “Қорабалиқ”, “Санам”, “Қорасуевка”, “Сусам”, “Чувилдоқ” ва “Илғор” МФЙ ҳудудларидаги жами 3026 та газ истеъмолчиларига соат 8:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, Қуйи Чирчиқ тумани, “Сергели” МФЙ “Эркин” кўчаси ҳудудидаги газ қувурларида носозлик туфайли жами 63 та аҳоли хонадонларига газ таъминоти вақтинча тўхтатилиб, 2019 йил 18 ноябрь куни таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрагайди”, дейилади хабарда.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

Теглар

газ таъминоти

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг