Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти қисман тўхтатилди
Жамият
−
25 Сентябрь 2023 5544 1 дақиқа
Тошкентнинг Янгиҳаёт ва Бектемир туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг айрим туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан, бугун, 25 сентябрь куни баъзи маҳалла ва кўчаларда газ таъминоти тўхтатилди.
Янгиҳаёт туманида 18:00 гача:
- “Файзли” маҳалласи Қипчоқ кўчаси.
- Дарё бўйи 3-тор ва Райҳон кўчаларида.
Бектемир туманида 19:00 гача:
- Томорқа, Марварид, Чинор, Майдон, Навқирон, Бектемир, Роҳат, Нурафшон, Чароғон, Навоий кўчалари;
- Ҳовли боғ кўчасида;
- “Гулбоғ” ва “Ийк ота” маҳаллалари.
Live
Барчаси
Зироат Мирзиёева Самарқандга боради
20 Октябрь
Вучич Европада уруш хавфи ортаётганини айтди
20 Октябрь