Айрим ҳудудларда боғча пули 50 фоизга камайтирилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб, айрим ҳудудларда боғча пули 50 фоизга камайтирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, 2026 йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб, Нукус шаҳри таркибидаги “Қаратаю” ва “Бестобе” Маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун давлат боғчаларида бола таъминоти бўйича ота-оналар тўловига 50 фоиз камайтирувчи коэффициент қўлланилади.

Шунингдек, ушбу ҳудудда майдони 5 минг метр квадратдан юқори савдо комплекслари ва меҳмонхоналар учун 2027 йил 1 январдан 2040 йил 1 январга қадар ер ва мол-мулк солиғи ставкалари 90 фоизга камайтирилади.

2028 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистонда банклар балансидаги мол-мулк объектлари бозор нархида 10 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади. Агар тўлов 6 ой ичида тўлиқ амалга оширилса, шартнома қийматининг 25 фоизгача чегирма берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

бола боғча пули ота-оналар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг