Аёллар ва болаларга бепул бериладиган дорилар тасдиқланди

Жамият

image

Бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қарор билан аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича қуйидагича тартиб ўрнатилади, унга кўра:

а) 2021 йил 1 июндан бошлаб:

•    6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

•    6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;

•    2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади;

б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

•    ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан;

•    35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади;

в) 2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилишга рухсат этилади.

Аввалроқ, 2021 йил 1 июндан бошлаб 6 тоифа фуқаролар бепул дори ва витаминлар билан таъминланиши ҳақида хабар қилгандик.


Мақола муаллифи

Теглар

дори

Баҳолаганлар

383

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг