“Аёллар дафтари”га кирган аёлларга имтиёзли кредит бериш шартлари белгиланди
Жамият
−
01 Апрель 2022
10528Эндиликда аёлларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 31 март куни қабул қилинган қарори билан тасдиқланган “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланди.
Низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:
• ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
• тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
• боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
• ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
• уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
• қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.
Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар:
• оилавий тадбиркорлик учун – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
• чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
• боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.
Мазкур низом тасдиқланиши муносабати билан “Аёллар дафтари”га оид илгариги вақтинчалик тартиб бекор қилинди.
LiveБарчаси