Аёл ходимлар можароси ортидан Эйфель ёпилди

Олам

image

Аввалроқ, Париждаги Эйфель минорасига Ҳиндистон диний делегацияси ташрифи чоғида аёл ходимлар иш жойларини тарк этишга мажбурлангани ҳақидаги хабарлар юзасидан текширув бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Энди эса мазкур воқеа ортидан ходимлар иш ташлаши сабабли бир кунга ёпилган Эйфель минораси қайта очилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

CGT касаба уюшмаси вакили Диан Давуаннинг айтишича, раҳбарият аёл ходимларга BAPS номи билан танилган Ҳиндистон диний ташкилоти делегацияси билан алоқа қилмаслик ҳақида кўрсатма берган. Бу талаб ходимлар орасида норозиликни кучайтирган.

BAPS ташкилоти Парижда ҳинд ибодатхонасининг очилиши муносабати билан тадбирлар ўтказаётган бўлган. Ташкилот юзага келган вазият туфайли жабрланган ёки ноқулайликка дуч келган барчадан узр сўраб, билдирилган хавотирларни жиддий қабул қилишини маълум қилган.

Париж мэри Эммануэль Грегуар эса воқеа юзасидан текширув бошлашини айтган. У гендер тенглиги Франция пойтахтидаги тарихий ёдгорликларда ҳам истисносиз таъминланиши кераклигини таъкидлаган.

Эйфель минораси бугун, 8 сентябрь куни қайта очилган. Мазкур иншоотга ҳар йили қарийб 7 миллион киши ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, Эйфель минораси 2024 йил февраль ойида ходимларнинг иш ташлаши сабабли ёпилган, улар минорани сақлаш учун маблағни кўпайтириш ва иш ҳақини оширишни талаб қилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг