“Аёл бўлиш ожизлик эмас”. Саида Мирзиёева хотин-қизларни байрам билан табриклади
Жамият
−
08 Март
3236Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табрик йўллади. У ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида тегишли постни эълон қилди.
“Бугун халқаро хотин-қизлар кунида мен ушбу чинакам баҳорий айём билан барча ҳамфикр опа-сингилларимни табриклайман.
Аёлни ожиза деймиз-ку, аслида аёл бўлиш — ожизлик эмас.
Аёл бўлиш — бу, аввало, масъулият ва матонат демак. Биз ўзимизни ўзгартириш, жамиятни ўзгартириш ҳамда сиёсат, фан, бизнесда эркаклар билан тенгма-тенг ўз сўзимизни айтиш учун осон бўлмаган йўлни босиб ўтдик. Биз ишонч билан олдинга — орзуларимиз томон интилмоқдамиз.
Мен сизга ирода, қатъият ва салоҳиятингиз муносиб эътироф этилишини тилайман. Оилангизга тотувлик ва фаровонлик, ўзингизга соғлик ва тўкис бахт ёр бўлсин!
Сизларни самимият ила бағримга босиб қоламан”, деб ёзди Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 март куни Кўксарой қароргоҳида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросим бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев барча аёлларни табриклаганди.
LiveБарчаси