Автобуси дарёга қулаган компания раҳбари ҳам ҳибсга олинди

Олам

image

Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича Бош тергов бошқармаси 10 майда йўловчилари бўлган автобуснинг Мойка дарёсига қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлган ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатганди. “Такси” МЧЖ ташувчи ширкати эгаси 10 июлгача ҳибсга олинди. Бу ҳақда Санкт-Петербург шаҳар суди маълум қилди.

Тергов маълумотларига кўра, ширкат эгаси Жаҳонгир Халилов меҳнат ва транспорт интизомига, шу жумладан ҳайдовчиларнинг иш ва дам олиш тартибига риоя этилишини назорат қилиши шарт эди. У хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатганликда (Жиноят кодексининг 238-моддаси 3-қисми) айбланмоқда.

Аввалроқ автобус ҳайдовчиси 44 ёшли Раҳматшоҳ Қурбоновга бир неча кун давомида керакли дам олиш вақти берилмагани хабар қилинган эди.

Суд мажлисида Қурбонов ўз айбига иқрор бўлиб, тормоз тизими носоз автобусни бошқарганини айтган. У ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, автобус ҳайдовчиси, 44 ёшли Тожикистонда туғилган, Россия фуқароси Раҳматшоҳ Қурбонов ҳам икки ойга ҳибсга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мойка Жаҳонгир Халилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made