Автобусда қизларга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди (видео)
3-саҳифа
−
18 Сентябрь 11954 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда эркак жамоат транспортида қизларга уятсиз ҳаракатлар содир этгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, видеодаги эркак 1971 йилда туғилган Ф. исми шахс экани аниқланган. Шундан сўнг фуқаро топилиб, Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига олиб борилган.
“Дружба” томонда ёнимга битта қиз чиқиб қолди. Ўзимни ушлолмай, нафсимни тиёлмай, орқа томонига қўлим кетиб қолди. Шарманда бўлдим. Узр сўрайман. Пушаймонман, бошқа қайтарилмайди”, дейди эркак.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига тақдим қилинган. Эркакка нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасида (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятидаги Янгиер шаҳар Солиқ инспекцияси раҳбари тадбиркор аёлга шилқимлик қилгани ортидан ишдан олинган эди. У эри мусофирда бўлган тадбиркор аёлга нисбатан маиший характердаги, шилқимона SMS-хабарлар ёзиб, бир неча ой давомида уни безовта қилиб келган. Маълум бўлишича, у тадбиркор аёлнинг дўконига бир неча марта ўз инспекторларини юборган. Сўнг унинг ҳолидан “ташвишланаётганини”, хоҳласа, кечқурун бир пиёла чой баҳонасида гаплашиб олиши мумкинлигини ёзган.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь