Автобус жарга қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Олам
−
04 Август 2023 7140 1 дақиқа
Мексикада автобуснинг йўлдан чиқиб кетиб, жарликка қулаши оқибатида 17 нафар шахс вафот этди. Бу ҳақда “Mehrnews” хабар берди.
Наярит штатининг хавфсизлик ва фуқаролар муҳофазаси котиби Жорже Бенито Родригеснинг айтишича, жарликнинг чуқурлиги тахминан 50 метр бўлгани сабабли қутқариш жуда қийин бўлган.
Ушбу фожиа оқибатида ўн тўрт нафар катталар ва уч бола ҳалок бўлган. Тижуана томон 40 га яқин йўловчини олиб кетаётган автобуснинг йўлдан чиқиб кетишига нима сабаб бўлгани аниқланмаган. Йўловчиларнинг 17 нафари вафот этган, 12 нафари эса жароҳатланган.
Наярит ўт ўчириш хизмати манбасига кўра, автобусда олти нафар Ҳиндистон фуқароси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Перунинг Хуанкабамба провинциясида ичида 50 нафар йўловчи ва икки ҳайдовчиси бўлган автобус ҳалокатга учраши оқибатида 15 киши қурбон бўлганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март