Автобус ағдарилди. ЙҲХХ бир ҳафта ўтиб маълумотни очиқлашга мажбур бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Навоий вилоятида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Оқибатда йўловчиларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб, 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) хабар бермоқда.

ЙТҲ жорий йилнинг 3 май куни содир бўлган бўлса-да, ЙҲХХ бу ҳақда орадан бир ҳафта ўтиб, 10 май куни хабар берди. 

Қайд этилишича, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-65 автомобиль йўлининг 23-24-километрлари оралиғида ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган К.Ў. "Yutong" русумли автобусда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва автобус йўл четига ағдарилган.

ЙТҲ оқибатида 5 нафар йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. 

Ушбу ЙТҲ юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЙҲХХ ушбу маълумотни нега бир ҳафта ўтгач эълон қилаётгани сабабларига аниқлик киритмаган. Лекин хабар "Ижтимоий тармоқда тарқалган, (https://t.me/TYUZBEK/33147) Қизилтепа туманида автобус ағдарилиб кетганлиги бўйича маълумот" деган жумла билан бошланган. Катта эҳтимол билан агар ушбу ЙТҲ ҳақидаги маълумот, видео ва суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалмаганда ёпиғлик қозон ёпиқлигича қолиб кетаверарди. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча QALAMPIR.UZ’да эълон қилинган “Ўрага сичқон тушди, гулдур-гуп ёхуд “ошкоралик ниқоби” ортидаги “шеп”лар” таҳлилий мақола MY5 телеканали журналист Юлдуз Олимова ЙҲХХдан ЙТҲлар ҳақида ахборот олиш тобора қийин бўлиб бораётгани, ташкилот Матбуотга ёпиқлигини айтган эди. Қизилтепада содир бўлган ЙТҲ ҳақида бир ҳафта ўтиб хабар берилаётгани ҳам журналист Юлдуз Олимованинг гапларида жон борлигини кўрсатади. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

793

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг