2020 йилги Давлат дастури қабул қилинди
Жамият
−
02 Март 2020
9286Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили Давлат дастури қабул қилинди. Давлат дастури лойиҳаси 2020 йил 11-20 февраль кунлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди.
Тараққиёт стратегияси марказидан қайд этишларича, муҳокама жараёнида аҳолидан 3 162 та таклиф келиб тушган. Таклифлар бўйича ўтказилган муҳокамалар якунига кўра, лойиҳага жами 62 та концептуал ва 30 дан ортиқ таҳририй ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.
Мисол учун:
• “Mening fikrim” веб-порталида ташаббусларни кўриб чиқиш, қабул қилиш ва рад этиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш;
• судьяларни ротация қилишнинг аниқ ва шаффоф механизмини жорий этиш;
• ташқи қарзларни олиш ва уни мақсадли сарфлаш жараёнида Олий Мажлис палаталарининг ролини кучайтириш;
• “яширин иқтисодиёт” субъектларини аниқлашда жамоатчилик назорати механизмларини жорий қилиш;
• камбағалликни аниқлаш мезонларини ишлаб чиқишда маҳаллий депутатларнинг иштирокини кенгайтириш;
• "Китоб куни"ни белгилаш ва шу кунда республика бўйлаб оммавий ижтимоий тадбирлар ўтказиш;
• талабалар турар жойларини қуришни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш;
• Ўзбекистон Республикасида сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш каби таклифлар Давлат дастурига киритилди.
Давлат дастурининг 2 йўналиши 28 банд билан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Муҳокамалар натижасида 22 та банддан иборат бўлиб имзоланди. 7 та банд фуқароларнинг таклифларига асосан чиқариб ташланган. 1 та янги банд қўшилди. 22 та банд 18 нафар фуқароларнинг консептуал таклифларига асосан таҳрир қилинган.
LiveБарчаси