Австралиялик олимлар наноолмослардан совитувчи матони ишлаб чиқди

Бу қизиқ

image

Австралияда жойлашган Мельбурн Қироллик Технология институтининг олимлари наноолмослар асосида совитувчи мато ишлаб чиқди. Ушбу тадқиқот "Polymers for Advanced Technologies" (PAT) илмий журналида чоп этилди.

Унга кўра, мутахассислар асос сифатида пахта матосидан фойдаланган. Сўнгра унга елим қопланган ва электростатика ёрдамида наноолмос, полиуретан ва эритувчининг полимер эритмаси билан ишлов беришган. 

Тажрибалар шуни кўрсатдики, наноолмосларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги юқори бўлгани сабабли, бундай мато фойдаланувчини 2-3 даражагача совита олади. Шу сабабли ҳам ушбу материалдан ёзги кийимлар тикишда фойдаланиш мумкин. 

Ҳозирда олимлар бу материалдан тайёрланган кийимлар иссиқ даврларда энергия сарфини 20-30 фоизга камайтиришидан умид қилмоқда. Шунингдек, табиий олмослардан фарқли ўлароқ, наноолмосларни ишлаб чиқариш арзон. Чунки улар углерод чиқиндиларини қайта ишлаш орқали тайёрланади. 

Маълумот учун, наноолмослар одатда ўлчамлари бирдан 10 нанометргача бўлган сунъий углерод кристалларидир. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япониянинг Хосей университети муҳандислари целлофандан видеоқўнғироқлар учун мўлжалланган роботни ишлаб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия наноолмослар мато

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг