Австралияда самолёт тимсоҳлар маконига қулади. Қурбон бор
Олам
−
13 Январь
8169Австралияда самолёт дарёга қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “News” нашри хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳалокат кеча, 12 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:20 атрофида юз берган. Самолёт Дарвин шаҳридан 60 км шимоли-шарқда жойлашган Мидл-Пойнт қишлоғидаги тўғонга қулаган. Полициянинг таъкидлашича, тўғон тимсоҳлар макони ҳисобланади.
Ҳодиса оқибатида самолётнинг қаноти шикастланган. Оқибатда у тўлиқ ишдан чиққан. Самолёт ерга қулаган ва ёниб кетган.
Самолёт бортида икки киши бўлган. Улардан бири – 29 ёшли йўловчига зарар етмаган ва у воқеа жойидан олиб чиқилган, аммо 63 ёшли учувчи ўлик ҳолда топилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни маҳаллий дрон Лос-Анжелес ҳудудида ўрмон ёнғинлари билан курашаётган CL-415 Super Scooper самолёти билан тўқнашиб кетганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь