Австралияда аҳоли томорқасидан тимсоҳ топилди
Олам
−
02 Май 2023
8764Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс ҳудудида маҳаллий аҳолининг уйидан тимсоҳ топилди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатнинг Умина шаҳри ҳудудида маҳаллий кишилардан бири судралиб юрувчилар боғига мурожаат қилиб, унинг уйида тимсоҳ борлигини хабар қилган. Тимсоҳлар бўйича мутахассис эса буни эшитиб, ҳайратда қолган. Сабаби бундай турдаги жониворлар ушбу ҳудуддан 2500 километр шимолда учраб, Умина учун ноодатий ҳисобланади.
Маълум бўлишича, урғочи тимсоҳнинг узунлиги бир метрга етади, ёши эса тахминан 8-10 да экани айтилган. Чучук сув тимсоҳлари шўр сувларда яшайдиган турдошларига нисбатан камроқ хавфли бўлсада, инсонлар ҳаётига хавф туғдириши мумкин.
Уминадан топилган тимсоҳ ўз одатий популяция ҳудудидан қанчалик узоқда экани ҳисобга олинса, жониворни бу ерга ташлаб кетишгани ойдинлашади.
“Биз жамоатчиликка ёввойи жониворларни уй ҳайвони сифатида лицензиясиз сақлаш ноқонуний ва хавфли амалиёт эканини эслатмоқчимиз”, дейди тимсоҳ қўриқчиси Билли Коллетт.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь