Австралия соҳилларида ярим аср олдин ҳалокатга учраган кема топилди

Бу қизиқ

image

Австралия соҳилларида 55 йил олдин ҳалокатга учраб, бедарак йўқолган кема топилди. Бу ҳақда ABC нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 1969 йили Австралиядан йўлга чиққан, пўлат олиб кетаётган кема кучли бўрон сабаб ҳалокатга учраган ва сувостига ғарқ бўлган. Кема ичида 26 нафар экипаж бўлган, улардан 21 нафари ҳалок бўлган, қолган 5 нафари эса қутқариб олинган. Ҳалокат содир бўлгандан кейин кема қолдиқлари топилмаган. Ушбу воқеа мамлакат тарихидаги энг катта авариялардан бири сифатида қайд этилган.

Кемага тегишли бўлган қолдиқлар илк бор ўтган йили маҳаллий аҳоли томонидан топилган. Бир неча кун аввал расмийлар Сиднейдан 460 км шимолда жойлашган Саузвест-Рок шаҳри яқинида кема ҳалокатга учраганини аниқлаган ва координаталар ҳақида хабар берган.

Аввалига қолдиқлар 55 йил аввал чўкиб кетган кемага тегишли экани ҳақида шубҳа мавжуд эди. Бироқ ўтган ой Ҳамдўстлик илмий ва саноат тадқиқотлари ташкилоти (CSIRO) изланишлар олиб бориш учун ҳудудга юқори технологияли кема юборди. CSIRO баёнотида чўкиб кетган кеманинг жойлашув ўрни ва аломатлари бу 1969 йилида ҳалокатга учраган кеманинг худди ўзи эканини тасдиқлади. У 170 метр чуқурликда, бузилмаган ва тик ҳолатда топилди. Ҳозирда ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилиб, фожиа сабаблари аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия кема топилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг