“Аждодимда хитойликлар бўлган”. Виктория Боня пластик операция сабабини очиқлади
Маданият-санъат
−
18 Декабрь 2023
9531Россиялик таниқли блогер ва телебошловчи Виктория Боня унинг аждодларида хитойликлар борлигини ва уларникига ўхшаш кўзларга эга бўлиш истаги сабаб пластик операция қилдирганини тан олди. Бу ҳақда у интервьюларидан бирида айтиб ўтди.
Телебошловчининг сўзларига кўра, унда хитойликларнинг қони бор ва у бутун ҳаёти давомида шарқона гўзаллик орзусида яшаган.
“Менда хитойликларнинг қони бор. Балки, ишонмаслигингиз мумкин, лекин менинг бешинчи шажарамда хитойлар бўлган. Мен Трансбайкалияда яшадим. У ерда фақат мўғуллар ва хитойлар бор эди. Бу ҳазил эмас. Менинг холам, онамнинг синглиси, ҳақиқий шарқ аёли. Унинг кўзлари шарқона”, деган блогер.
Шу сабабли, Боня жорий йил 27 август куни 20 миллион рубль (220 минг 629 АҚШ доллари) эвазига блефаропластика (кўз қовоқларини ёки кўз шаклини ўзгартириш) пластик жарроҳлик амалиётини ўтказди. Аммо бошловчи операция чоғида лаблари уни огоҳлантирмасдан катталаштирилганини билдирди.
Маълумот учун, 1979 йил 27 ноябрда Чита вилоятининг Краснокаменск шаҳрида туғилган. Дастлаб фаолиятини моделлик билан бошлаган. 2001 йилда Филиппинда бўлиб ўтган “Miss Earth World” гўзаллик танловида Россия шаънини ҳимоя қилган. Телевидениедаги карьерасини 2006 йилда бошлаган. У бошловчилик қилган “Космополит. Видео версияси” дастури 2009 йилда Россия телевидениесида “Йилнинг энг яхши дунёвий дастури” деб топилган.
Шунингдек, у блогерлик фаолияти билан шуғулланади. Боня 2019 йилда Каннда бўлиб ўтган “World Blogger Awards” тақдирлаш маросимида “Энг яхши турмуш тарзи тарғиботчиси” номинациясида ғолиб бўлди. 2019 ва 2020 йилларда Forbes журнали уни Россиядаги 15 та энг бой блогерлар рўйхатига киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Слава” тахаллуси билан машҳур бўлган россиялик қўшиқчи Анастасия Сланевская пластик жарроҳ унинг пластик операциясини ёмон бажарганлиги ортидан Тимур Ҳайдаров ва ҳамкасби Филипп Киркоровга уларнинг сирларини ошкор қилиш билан таҳдид қилганди.
LiveБарчаси