Киркоров ва Ҳайдаров машмашаси. “Слава” сирларни ошкор қилмоқчи

Маданият-санъат

image

“Слава” тахаллуси билан машҳур бўлган россиялик қўшиқчи Анастасия Сланевская ҳамкасби Филипп Киркоров ва пластик жарроҳ Тимур Ҳайдаровга беҳаё сўзлар билан мурожаат қилди ва уларнинг сирларини ошкор қилиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри хабар берди.

“Слава” ўзининг Instagram саҳифасида ушбу икки одамнинг уни алкоголизмда айблаганини эслади ва улар ҳақида жамоатчиликни ҳайратда қолдирадиган маълумотларни билишини айтди. 

“Айтганча, алкоголь ҳақида. Тимур Ҳайдаров ва Филипп Киркоров ҳақида бир нечта сирларни айтиб беришимни хоҳлайсизми? Менда улар ҳақида кўп сир бор. Агар уларни ошкор қилсам, сиз ҳеч қачон бу шифокорда даволанмайсиз ёки Киркоровнинг концертига бормайсиз. Оғзингизни юминг ва қўлларингизни аёллардан тортинг”, деган хонанда Ҳайдаров ва Киркоровнинг “тилини тийишга” чақириб.

Маълумот учун, июль ойида хонандалар “Слава” ва Любовь Успенская Тимур Ҳайдаровни операцияларни ёмон бажарганликда айблаган. Хусусан, “Слава” кўкрагининг муваффақиятсиз пластик операцияси ҳақида омма олдида гапирган ва танасидаги игна изларини кўрсатган. Успенская эса унга муносабат билдириб, ҳамкасбини қўллаб-қувватлаган ва шифокорни “қассоб” деб атаган.

Шундан сўнг, Слава Филипп Киркоровни ёлғончиликда айблаган. Унинг фикрича, қўшиқчи қўли билан боғлиқ муваффақиятсиз амалиётни кўпчиликдан яширмоқда.

“Одамларни бу каби алдаш... Билмайман, эҳтимол у (Киркоров)нинг Ҳайдаровдан оладиган улуши бордир”, деб ёзганди ўшанда “Слава”. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили россиялик таниқли хонанда Филипп Киркоров Тошкентда концерт берганди. Концерт чоғида у келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган хонанда Наргиза Зокировани “тасқара” дея ҳақорат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Киркоров Ҳайдаров Слава сирлар Успенская

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг