Августда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани айтилди
Жамият
−
17 Сентябрь 2020
10928Ўзбекистонда август ойида энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди. Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, ўтган август ойида мамлакатда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган.
Мамлакатда жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида жами 52 202 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 % ўсиш суръатига эга бўлган.
Жорий йилнинг август ойида 7 301 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич июль ойига нисбатан 82 тага кўп.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-август ойларида 52 202 дона Cobalt (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 144,9 %), 46 904 дона Nexia T-250 (93,6 %), 35 150 дона Lacetti-Gentra (127,9 %), 35 322 дона Damas (110,2 %), 18 275 дона Spark (128,6 %) ҳамда 5 327 дона Labo (105,7 %) автомобиллари ишлаб чиқарилган.
LiveБарчаси