“Аватар 2: сув йўли” фильмининг даромади 2 млрд долларга яқинлашди

Маданият-санъат

image

“Аватар 2: Сув йўли” илмий-фантастик фильми дунё кассаларида 1,9 миллиард доллардан кўпроқ даромад келтиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “Pluggedin.ru” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, фильм бу натижа билан тарихдаги энг кўп даромад келтирган фильмлар орасида еттинчи ўринни эгаллади.

Фильм режиссиёри Жеймс Кэмероннинг янги иши 2 миллиард долларлик чегарани босиб ўтиши кутилмоқда. Ҳозирда ушбу фильм 4 мингдан зиёд кинотеатрдаги 12 000 дан ортиқ экранда намойиш этилмоқда.

Маълумот учун, “Аватар 2: сув йўли” картинасида биринчи фильмда роль ижро этган актёрлар жамоаси деярли тўлиқ таркибда сақлаб қолинган. Суратга олиш жараёнлари 2017 йилда бошланиб, 2020 йилда якунланган. Ушбу фильм бюджети эса 350-400 миллион АҚШ долларига баҳоланган бўлиб, 2024 йилда “Аватар 3” фильмининг премьераси ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабрь ойи охирида премьераси бўлиб ўтган “Аватар: сув йўли” (“Аватар 2”) фильмининг даромади 400 миллион АҚШ долларидан ошгани, бироқ бу аввалдан тахмин қилинган натижалардан пастроқлиги ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

фильм даромад Аватар 2

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг