Аукционда сотилаётган “золотой” авторақам кўчадаги машинага тақилгани бўйича изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги онлайн аукционда савдога қўйилган қимматбаҳо авторақам (30 Z777ZZ) Самарқанд шаҳри кўчаларида ҳаракатланаётган автомобиллардан бирига тақилгани акс этган сурат ва видео тарқалди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати бу ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу давлат рақам белгиси вилоят ИИБ ЙҲХБ ихтиёрида сақланмоқда.

“Самарқанд кўчаларида тақиб юрилган Malibu русумли машинадаги рақам фотошоп дастури орқали қўйилган. Ушбу рақам аукцион орқали сотиб олган фуқарога тегишли тартибда расмийлаштирилади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби ҳақиқатга яқин бўлмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз”, дейилади вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида. 

Шунингдек, кейинроқ тарқалган иккинчи видео юзасидан изоҳ берилган.

“Ушбу рақам оқ рангли Malibu автомашинасига қўлбола ясаб ўрнатилганлиги акс этган видео ҳам тарқалди. Ҳозирда ушбу ҳайдовчини аниқлаш чоралари кўрилмоқда”, дейилади хабарда.

Айни дақиқаларда 30 Z777ZZ давлат рақами учун онлайн аукцион давом этмоқда ва бу рақамнинг нархи 596 млн сўмга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

авторақам

Баҳолаганлар

904

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг