ATP ва WTA рейтинги музлатиб қўйилди
Спорт
−
20 Март 2020
3524Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. COVID-19 спортга ўз таъсирини кўрсатди ва бир қатор йирик турнирлар ва чемпионатлар маълум муддатга қолдирилди.
Теннис бўйича ATP ва WTA мусобақаси ҳам 8 июнь кунига қадар тўхтатиб қўйилди ва турнир жадвали музлатилди. Халқаро теннис федерацияси ATP, WTA ва ITF'нинг баҳорда ўтказилиши режалаштирилган барча мусобақалари бекор қилингани тўғрисида қўшма баёнот берди.
Дастлаб, теннис ташкилоти коронавируснинг тарқалиши сабабли мавсумни бир ярим ойга тўхтатиб қўйишди. Ҳозир вазият жиддий тус олгани боис, барча мусобақаларни буткул бекор қилишга қарор қилишди. “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнири жорий йилнинг куз ойига қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, “Катта дубулға” таснифига кирувчи “Ролан Гаррос” мусобақаси бекор қилинмаслиги мумкин, дея хабар берган эдик.
Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар 247 773 киши коронавирусни юқтириб олган. 10 062 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 88 488 нафар инсон касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.
LiveБарчаси