АТК вазирлиги IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгартирилгани ноқонунийлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Жамият
−
24 Сентябрь 2020
10522Аввалроқ, жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларнинг IMEI -кодларни рўйхатдан ўтказиш учун шахснинг паспорт маълумотлари, учинчи шахслар томонидан ноқонуний фойдаланишини камайтириш учун мобил қурилмаларни учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларидан (паспорт маълумотлари ва телефон рақамидан) фойдаланиш орқали рўйхатдан ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига қўшимча текширув алгоритми киритилди.
Яъни, қурилманинг IMEI-кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилганлиги талаб этилади.
Аммо бу ўзгартириш ноқонуний бўлгани тахмин қилинди. Негаки Ўзбекистонда мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизими Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли “Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори ва 2019 йил 17 центябрдаги 778-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш” тўғрисидаги қарорларига асосан жорий этилган.
Бу тартибни ўзгартириш учун ҳам яна Ҳукумат қарори керак бўлади. Бошқа бирор ташкилот бунга ўз хоҳишича, ўзгартириш кирита олмайди.
Ўзгартириш ноқонунийлиги ҳақидаги хабарлар ортидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, республика ҳудудида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли қарорининг 2-бандида “Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги — мобил қурилмаларнинг идентификация кодларини рўйхатга олиш ва қўллаш, ушбу йўналишда норматив-ҳуқуқий базани яратиш ва такомиллаштириш бўйича ваколатли орган” деб белгиланган.
Шу асосда “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси — Тизим оператори Жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига қўшимча текширув алгоритми киритилди. Бу ўзгартириш юқорида айтилганидек, энди фуқаронинг телефон рақами ҳам ўз номида бўлиши керак.
Аммо Ҳукумат қарорида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги — мобил қурилмаларнинг идентификация кодларини рўйхатга олиш ва қўллаш, ушбу йўналишда норматив-ҳуқуқий базани яратиш ва такомиллаштириш бўйича ваколатли орган деб белгиланган. Ўзгартиришни эса “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси амалга оширган.
Вазирлик қўшимча қилишича, бу тизим дунёнинг кўп мамлакатларида амалиётда қўлланиб келинмоқда. Мақсад маълум, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, республикамизга сифатсиз мобил қурилмаларнинг кириб келиши ҳамда унинг ноқонуний савдосининг олдини олишдир.
Халқаро телекоммуникациялар иттифоқи ва Европа интеллектуал мулк агентлиги томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, айни пайтда ноқонуний уяли алоқа воситалари савдоси дунё бозорида салмоқли миқдорни ташкил қилади. Aчинарлиси, кўпинча бундан оддий истеъмолчи зарар кўриш ҳолатлари жудаям кўп.
Юқорида таъкидланганидек, дунёдаги кўплаб мамлакатларда (Буюк Британия, Франсия, Нидерландия, Белгия, Дания, Финляндия, Германия, Швеция, Норвегия, AҚШ, Туркия, Озарбайжон ва бошқа давлатлар) ноқонуний, ўғирланган ва қалбаки уяли алоқа воситалари савдосининг олдини олиш, телекоммуникациялар соҳасига йўналтириладиган инвестициялар оқимини кўпайтириш мақсадида уяли алоқа телефонларининг IMEI рақамларини рўйхатдан ўтказиш тизими жорий қилинган.
LiveБарчаси