Асрнинг энг яхши дарвозабонлар рейтинги эълон қилинди
Спорт
−
05 Февраль 8390 1 дақиқа
Франциянинг Cанал+ нашри талқинига кўра, XXI асрнинг энг яхши 15 нафар дарвозабони рейтинги эълон қилинди. Унда Мануэль Нойер асрнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Манбага кўра, ушбу рўйхатда Германия терма жамоаси ҳамда “Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер етакчилик қилмоқда. Нашр таъкидлашича, у замонавий футбол даврининг энг кучли дарвозабонларидан бири сифатида эътироф этилган.
Афсонавий италиялик посбон Жанлуижи Буффон иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, “Реал Мадрид” ва Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа учинчи поғонадан жой олди. Шунингдек, Икер Касильяс ва Оливер Кан ҳам ушбу рўйхатда кучли бешликка киритилган.
XXI асрнинг энг яхши 15 дарвозабони рўйхатидан яна қуйидаги посбонлар ўрин олган: Петр Чех, Эдвин ван дер Сар, Фабьен Бартез, Уго Льорис, Кейлор Навас, Ян Облак, Жанлуижи Доннарумма, Дида, Алиссон ва Эмилиано Мартинес.
Таъкидлаш жоиз, Мануэль Нойер 2011 йил ёзидан буён “Бавария” сафида тўп суриб келмоқда. У 2014 йилда Германия терма жамоаси билан Жаҳон чемпиони бўлган ва турнирдаги ғалабада муҳим роль ўйнаган.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль