Марказий банк асосий ставкани ўзгартирмади

Жамият

image

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизлигича, ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

"Марказий банк бошқаруви, инфляциянинг янгиланган прогноз коридорининг юқори чегараларига нисбатан ҳам жорий пул-кредит шароитлари нисбатан қатъий фазада шаклланганлигини инобатга олиб, асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди", дейилади хабарда.

Асосий ставка давлат ва тижорат банкларидан кредит олиш, омонат жойлаштириш фоизларини белгилаш учун бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади. Яъни банклар Марказий банк белгилаган асосий ставкадан келиб чиққан ҳолда кредит ва депозит фоизларини белгилайди.

Маълумот учун, февраль ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон банкларида кредит ставкаси ўртача 23,7 фоизни ташкил этади. Имтиёзли кредитлар 14 фоиздан, фақат маълум бир шартлар асосида берилади.

Эслатиб ўтамиз, 14 март кунги йиғилишда ҳам Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк асосий ставкв

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг